❗️Фатво: Машинада юқори тезликда ҳаракатланиш оқибатида вафот этган ҳайдовчи ўз жонига қасд қилган мақомида бўлади
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга доир фатво эълон қилди.
Фатвога кўра:
☑️ йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш шаръан вожиб амал ҳисобланади. Мусулмонлар ушбу қоидаларга эътиқодан ва қунт билан амал қилишлари керак;
☑️ рухсат этилгандан юқори тезликда ҳаракатланиши оқибатида рўй берган бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган ҳайдовчи шаръий жиҳатдан ҳаддидан ошган ва ўз жонига қасд қилган мақомида ҳисобланади.
☑️ йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмайдиган ёки бунга лаёқати бўлмаган шахсларнинг транспорт воситасини бошқариши жоиз эмас;
☑️ йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳолатда транспорт воситасини бошқариш шаръан жоиз эмас;
☑️ транспорт воситаси йўлга яроқли бўлмаган ҳолатда ундан фойдаланиш шаръан ман этилади;
☑️ йўл жамоа фойдаланадиган тармоқ экани сабабли йўл ҳаракати иштирокчилари ўзаро одоб ва маданият билан муносабатда бўлишлари, бошқаларга халақит беришдан, қўпол сўз ва хатти-ҳаракатлардан сақланишлари лозим.
“Мусулмон кишини йўл ҳаракати қоидалари, одоб ва маданиятларига амал қилиши кузатув камералари ёки йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бўлинмалари ходимлари назорат қилаётгани учун эмас, балки амалдаги йўл ҳаракати қонун-қоидаларига амал қилиш – Ислом шариатининг талаби деб эътиқод қилган ҳолда бажариши керак. Шунда йўлда юриш ҳам ибодатга айланади. Валлоҳу аълам”, – дейилади.
Humoyunbek
ISLOMIY KANAL
Ijtimoiy tarmoqlarda⬇️⬇️⬇️
https://youtube.com/channel/UCh_FuMufoZwJ_KcRRUagd0A
https://www.facebook.com/humoyunbek.ibragimov.3
https://www.instagram.com/bek1101_official
http://bek1101.business.blog
https://t.me/bek1101_officiall